“Барселона” ўз ҳимоячисидан воз кечишга тайёр

14:53, 12 октябрь

“Барселона” жамоаси ҳимоячиси Алейш Видаль ўзига янги клуб излаш билан овора. Бу ҳақда Испаниянинг sport.es портали хабар бермоқда.

27 ёшли футболчи клуб раҳбариятининг ишончини қозона олмади ва доимо захирада ўтирмоқда. Мураббийлар штаби унинг ўрнига янги футболчи изламоқда. Катта эҳтимол билан Алейш Видаль “Барселона”ни қишки трансфер мавсумида тарк этади.

Маълумот учун, каталонияликлар 2015 йилнинг ёзида ҳимоячини “Севилья”дан 18 млн евро эвазига сотиб олганди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!