Кайфиятга таъсир қилувчи ифорлар

15:28, 12 октябрь

Ясмин ҳиди депрессиядан халос этади. Ушбу ифор эътиборингизни ўзига тортиб, ёмон ўй-хаёллардан қутилишингизга ёрдам беради.

Ялпиз диққатни оширади. Нафас олиш йўлларини тозалаб, тетиклик бағишлайди ва ақлий салоҳиятингизни янада фаоллаштиради.

Долчин ақлни чархлайди. Бир қанча олимларнинг аниқлашича, долчин ҳиди кўриш қобилияти ва хотира учун кони фойда бўлиб, ақлий иш фаолияти билан шуғулланувчиларга айни муддао экан.

Ванилин кайфиятни чоғлайди. Ҳаётимиз янада ширин бўлиши, феъл-атворимиз эса яхшиланишига таъсир ўтказади. Чунки ҳиди кишига ўзгача кайфият бахш этади.

Олма бош оғриғидан халос этади. Айниқса, сизни мигрень қийнаса, ушбу мевадан тўйиб-тўйиб ҳидланг. Ён-атрофингизда янги узилган олмаларни териб қўйиш сиз учун кони фойда.   

Лаванда уйқуга элитади. Ҳа, қаттиқ чарчоқни ҳис қилсангиз-да, ухлашга қийналсангиз, ёки муаммолар кўзингиз юмишга йўл қўймаса, лаванда ёғидан танангизга суртинг ёки ифоридан ҳидланг. Тинч ором оласиз.

Цитрус мевалар ҳиди тектишлаштиради. Эрталаб уйқудан уйғонишни истамасангиз, исталагна цитрус мевасини ҳидланг. Кун давомида бу ифор сизга йўлдош бўлса, чарчоқни ҳис қилмайсиз. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!