Майиз енг, хасталанмайсиз!

15:48, 12 октябрь
  • 100 грамм майизда 860 мг калий бор. Шунингдек организм учун ғоят фойдали бўлган  фосфор, натрий, кальций, магний ҳамда темир моддаси, В1, В2, В5 ва РР витаминлари ҳам мўл-кўл.
  • Иммунитетингизга ёрдам керак бўлса, майиздан  яхшисини тополмайсиз. Майиздаги антиоксидантлар ёрдамида организмдаги ҳужайралар эркин радикаллар таъсиридан ҳимояланади.
  • Жиззаки, асабий ва кайфиятингиз ўзгарувчанми, бир сиқим майиз тановул қилинг. Витамин  ва микроэлементлар,  шунингдек магний ҳисобига асабларингиз жойига келиб, тинчланасиз. Қолаверса, юракка ҳам қувват бўлади.
  •  Остеохондроз ёки остеопороз безор қилдими? Муолажа давомида таомномангизга майизни киритинг. ҳар куни бир сиқим майиз истеъмол қилсангиз, қабул қилаётган препаратларингиздаги кальций организмга яхши сингади.
  • Камқонлик аниқланган бўлса, майизни  ейиш билан баробар унинг сувини ичиш ҳам тавсия этилади. Бунинг учун 10 дона майизни пиёлага солиб, устидан ярим стакан қайнатиб илитилган сув қуйинг. Пиёла устини ёпиб, эрталабгача қолдиринг. Оч қоринга майиз сувини ичиб турсангиз гемоглобин миқдори нормаллашади.
  • Хасталикдан кейин қувватни тиклаш учун майиз, ёнғоқ ва асал аралашмаси тавсия этилади. Тенг миқдорда ёнғоқ ва асални гўштқиймалагичдан ўтказиб, таъбга кўра асал билан аралаштириб оласиз.  Нонушта вақти 1-2 чой қошиқдан истеъмол қилиб турсангиз кифоя.
  • Буйрак касалликларида кунора майиз истеъмол қилиш мақсадга мувофиқдир. Майиз таркибидаги фойдали элементлар пешоб ажралашини фаоллаштиради.
  • Мунтазам майиз истеъмол қилиш оғиз бўшлиғи касалликларида ҳам асқотиши мумкин. Майиз суви эса милк шамоллаши, стоматит яралари ҳамда йўталга фойдали.
  • Майизли  муолажа семизлик, юрак етишмовчилиги, ошқозон ва 12 бармоқли ичак яраси ҳамда қандли диабетда тавсия этилмайди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!