Статистика: Тошкентда бошқа вилоятларга нисбатан ажрашишлар кўп қайд этилмоқда

16:11, 12 октябрь

Тошкентда республиканинг бошқа вилоятларига қараганда ажрашишлар энг кўп қайд этилмоқда, деб ёзмоқда “1news.uz” “Тошкент оқшоми” газетасига асосланиб.

Тўлақонли бўлмаган ва носоғлом оилаларда эса болаларнинг жиноятга қўл уриши кузатилмоқда. Ажрашишлар, шунингдек, оилавий низолар замиридаги жиноятлар ҳамда ўз жонига қасд қилишларнинг кўпайишига олиб келмоқда.

Қайд этилишича, оилада ижтимоий, маънавий муҳитнинг талаб даражасида эмаслиги, йигит ва қизларнинг турмушга тайёр эмаслиги, оиланинг иқтисодий асоси мустаҳкам эмаслиги, куёвларнинг ишсизлиги, йигитларнинг ишлаш учун чет элларга чиқиб кетиши ажрашишларга сабаб бўлмоқда.

2016 йил май ойида Тошкент шаҳар ҳокими ажримларнинг олдини олиш бўйича қарор қабул қилган. Ёзилишича, мазкур қарор ижроси бўйича етарли ишлар олиб борилмаяпти.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!