Денис Истомин “Tashkent Challenger – 2016” теннис турнири чорак финалига чиқди

08:14, 13 октябрь

Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида давом этаётган “Tashkent Challenger – 2016” анъанавий халқаро турнирида ҳамюртимиз Денис Истомин чорак финалга чиқди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Яккаликлар ўртасидаги баҳсларда қатнашаётган тажрибали теннисчимиз чорак финал йўлланмаси учун украиналик Денис Молчановга қарши кортга чиқди. Дастлабки сетда Д.Истомин рақибига 4:6 ҳисобида имкониятни бой берди. Лекин иродали ўйин, ғалабага бўлган кучли интилишини намойиш этган теннисчимиз кейинги сетларни 6:3, 6:2 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди.

Денис Истомин чорак финалда хорватиялик Иван Додиг билан куч синашади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!