40 ёшдан кейин она бўлган актрисалар

09:56, 13 октябрь

Хосият Хусанова

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Хосият Хусанова иккинчи бор 47 ёшида она бўлди, актрисанинг катта қизи 19 ёшда.

Моника Беллуччи

Моника Беллуччи  катта қизи - Девани 39 ёшида, иккинчисини эса 45 ёшида дунёга келтирган. 

Холли Берри

Холли катта қизи – Налу Ариэлу Обрини 42 ёшида, 47 ёшида эса ўғли – Масео-Робертони туққан. Актриса ёши катта бўлишига қарамай ҳомиладорлик даврида ўзини жуда ҳам яхши ҳис қилганини айтди.

 

Николь Кидман

Николь Кидман жуда узоқ даволанишлардан сўнг,  кутилмаганда ҳомиладор бўлиб қолган. Биринчи фарзандини актриса 2008 йилда 40 ёшида туққан. 2012 йилда иккинчи фарзандига суррогат она ёллаган.

 

Сальма Хайек

Сальма 41 ёшида оналик бахтига муяссар бўлган. 2007 йилда актрисанинг ва француз бизнесменининг қизи – Палома Пино туғилди. Актриса ҳомиладорлик даври жуда ҳам оғир кечганини, ҳатто вазни 23 кг.га оғирлашганини айтди. Ҳозир актриса жуда ҳам бахтиёрлигини, олдинги қоматини ҳам тиклаб олганини таъкидлаб ўтди.

 

Мерайя Кэри

Мерайя 41 ёшида эгизакларни дунёга келтирди. Ўғлини исмини Мароккан, қизига эса Монро деб исм қўйишди.

 

Селин Дион

Селиннинг биринчи ҳомиладорлиги жуда ҳам яхши кечган. Лекин иккинчи ҳомиладорлиги оғир ва узоқ кечган. Ниҳоят актриса 42 ёшида эгизакларига ҳомиладор бўлиб, дунёга келтирган.

 

Ума Турман

Ума Турман учинчи фарзандини 42 ёшида туққан ва қизига жуда ҳам узун исм қўйди: Розалинд Арушу Аркадину Алталун Флоренс Турман-Бюссон.

 

Жулианна Мур

Жулианна биринчи 37 ёшида фарзандли бўлди, иккинчи бор эса 42 ёшида. 

 

Гвен Стефани

Гвен 43 ёшида учинчи бор оналик бахтига мушарраф бўлди. Учинчи фарзанди ҳам ўғил туғилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!