Райҳоннинг кадр ортидаги ғалати хатти-ҳаракатлари мухлисларнинг кескин танқидларига сабаб бўлди(Видео)

11:22, 13 октябрь

Хонанда Райҳон телеканаллардан бирида бошловчилик қилаётганидан хабарингиз бор. Куни кеча хонанда ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига кўрсатув суратга олиш жараёни акс эттирилган видео жойлади. Мазкур видеода Райҳон ўзбек тилидаги бир-икки жумлани тўғри талаффуз қилолмагани, натижада эса кулгули вазият юзага келганини кўриш мумкин. Аслида хазил тариқасида амалга оширилган мазкур хатти-ҳаракатлар хонанданинг мухлислари томонидан кескин танқидларга учради. Райҳонни кузатиб бораётган интернет фойдаланувчилари икки гуруҳга бўлиниб, видеони муҳокама қила бошлади. Уларнинг бир гуруҳи мазкур роликда хонанданинг ҳаракатлари ўзига ярашганини айтса, бошқалар уни кескин қораламоқда. 

“Бу нимаси? Ўзбек тилига бўлган беҳурматликку!”, деб ёзади фойдаланувчилардан бири. 

“Шарманда, қарийб 40 ёшдасиз. Ҳалиям ўзбек тилида тузукроқ гаплашишни билмайсиз” ,—дейди хафсаласи пир бўлган мухлис.

Хонанданинг ўзи бу каби танқидларга қуйидагича жавоб берди: 

“Баъзан шундай қўпол изоҳларга дуч келаман ва ҳайрон қоламан. Инсон қай даражада бошқа бир танимаган инсонидан бу даражада нафратланиши мумкин? Наҳотки, тушунмасангиз, ҳаммаси ўзингизга қайтадику? Менга эмас, сизга. Мендан эса фақат гуноҳларимни оласиз. Бунинг учун сизлардан миннатдорман. Сизга, мендан нафратланувчиларга бахт ва муҳаббат тилайман! Сизнинг ҳар бирингизни ҳурмат қиламан ва чин дилимдан севаман!”

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!