Севгилиси ташлаб кетган қиз ўз-ўзига турмушга чиқди

11:49, 13 октябрь

2015 йилда бахтсиз севгини бошдан ўтказган канадалик Кейт Симпсон ўзига турмушга чиқишга қарор қилди, деб ёзади “Gazeta.ru”.

Кейт ижтимоий тармоқлардаги дўстларининг унаштирилгани ҳақидаги хабарлар ва фотосуратлардан чарчади ва тўй қилди. У ҳар сафар унаштирув ҳақидаги хабарларни ўқиганида тушкунликка тушиб қоларди. Янги йил куни Симпсон ўзининг қўлини сўради, 2016-йилнинг апрелида эса у ўзига турмушга чиқди.

Тўй Кейтнинг туғилган куни яъни 28 ёшга тўлганида ўтказилди. Тўйда қизнинг 100 дан ортиқ дўстлари ва қариндошлари иштирок этди. Келинни меҳроб олдига отаси олиб борди. 

“Онам ёшлигида шундай қилиш мумкинлигини билганида отамга эмас, ўзига турмушга чиққан бўлишини айтди”,—деб хазиллашди Симпсон. 

Симпсон ҳеч қачон анъанавий тарзда никоҳдан ўтмасликка қасам ичди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!