“Реал” Роналду билан шартномани 2021 йилгача узайтиради

11:52, 13 октябрь

“Реал Мадрид” жамоаси раҳбарияти ҳужумчи Криштиану Роналду билан амалдаги шартномасини узайтириб, унинг йиллик маошини оширмоқчи. Бу ҳақда Испаниянинг Sport нашри хабар бермоқда.

Португалиялик 31 ёшли футболчининг агенти Жорже Мендеш янги шартнома бўйича “Қироллик клуби” вакиллари билан музокара олиб бормоқда.

Агар томонлар ўзаро келишувга келса, Роналдунинг битими 2021 йилгача узайтирилиди. Унинг йиллик маоши эса 23 миллион евро қилиб белгиланади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!