Балиқ янада хуштаъм бўлиши учун...

12:29, 13 октябрь
  • Қовуришдан 15-20 дақиқа олдин балиқ юзасига озроқ лимон шарбатидан сепиб олсангиз, таъми янада хушхўр бўлади.
  • Агар балиқ маринадлашда консерваланган бодринг сувидан фойдаланинг.  Ортиқча тузлаб ўтирмайсиз.
  • Шўрва тайёрлаётганда балиқни қайнаб турган сувга солиш лозим. Шунда кўринишини йўқотмайди.
  • Кичик кўринишдаги балиқ юзасидан бир-иккита кесим ҳосил қилиб, сўнг қовурсангиз, бўлиниб кетмайди.
  • Йирик балиқларни бўлакларга ажратишдан олдин 10 дақиқа совуқ сувда ушлаб туринг. Шунда осон ажралади.
  • Балиқ ёғда қизариб пишиши учун қовуришдан олдин сочиқ ёки қоғоз салфеткага артиб олиш лозим.
  • Ёғли балиқни нордон таъмли соус билан тортиқ қилган маъқул. Масалан, лимон шарбати қўшилган соус.
  • Балиқдан тайёрланган таомларни бодринг, помидор, барра кўкатлар ва лимон бўлаги билан безатган маъқул.
  • Агар маринадлаш чоғи балиқ жуда шўр бўлиб кетса, хатони тўғирлаш учун қуйидаги усулни синаб кўринг. Аввал балиқни совуқ сувда чайинг. Сўнг ун ва тухум аталасига билаб, ёққа соласиз. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!