“Барселона” Луис Суарес ва яна икки футболчи билан шартномани узайтиради

14:37, 13 октябрь

“Барселона” жамоаси раҳбарияти ҳужумчи Луис Суарес, ярим ҳимоячи Иван Ракитич ва дарвозабон Марк-Андре тер Штеген билан шартномаларни узайтириш истагини билдирди. Бу ҳақда ESPN FC хабар бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, учала футболчининг келишуви 2019 йилда ўз якунига етади. Юқорида исми келтирилган футболчиларнинг амалдаги шартномаси 2022 йилгача узайтирилади.

Аввалроқ Суарес Неймар сингари йилига 15 миллион евро маош олиш истаги бор эканини айтганди.  Неймарнинг каталонияликлар билан келишувига кўра йиллик маоши 15 миллион еврога тенг.

“Барселона”да энг кўп маошни Лионель Месси олади. Унинг йиллик даромади қарийб 30 миллион еврони ташкил этади. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!