Лаб бўёғи ҳақида 4 афсона ва ҳақиқат!

15:12, 13 октябрь
  • 1. Шафтоли ранг лаб бўёғи тишларни сарғиш кўрсатади!

Нотўғри! Агар тиш эмали сарғимтир бўлса, лаб бўёғингиз қизилми, пуштими фарқи йўқ, муаммони яшриб бўлмайди.

  • 2. Контур қалами бўёқ ёйилиб кетмаслигини олдини олади

Нотўғри! Контур қалами лаб кўринишини тартибга келтиради. Аммо бўёқ суртилиб кетишидан ҳимояламайди. Лаб кўринишига урғу беришни истасангиз, контур қаламининг очроқ рангларидан танланг.

  • 3. Лаб ва тирноқ ранги бир-бирига мос бўлиши керак!

Аллақачон урфдан қолган! Ҳозир турли ранг бўёқларини бир-бирига мослаш оммалашган. Масалан, қизил лаб бўёғи суртсангиз, тирноқларингизни пушти ёки маржон рангларга бўяшингиз мумкин.

  • 4. Тез тарқамайдиган бўёқ лабни қуритади!

Замонавий техника ишланмалари бу қоидани рад этишади. Бугун чидамли рангга эга лаб бўёқлари таркибига турли хил мойлар қўшилган бўлиб, улар лаб терисини озиқлантириб, кимёвий воситалар таъсиридан ҳимоя қилади. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!