Юздаги ажинлар нималарни сўзлайди?

15:27, 13 октябрь

Гарчи ёшга доир ўзгаришларни тўхтата олмасак-да, муаммони чуқурлаштирмасликнинг имкони бор. Ажинлар юзнинг қайси қисмида жойлашганига қараб, таҳминий хасталикларни биргаликда аниқлаймиз.

ПЕШОНА :

  • Агар пешонанинг юқори қисми бўйлаб узун, ингичка ажинлар тарқалган бўлса, ҳойнахой сизни бош оғриғи безовта қилади.
  • Пешонадаги ажинларнинг чуқур жойлашганлиги буйрак фаолияти билан боғлиқ бўлиши мумкин. Эҳтимол, сизда буйрак шамоллаши, туз ёки қум йиғилиши каби муаммолар бор.
  • Иккита қош ўртасидаги йирик ажинлар гайморит асоратини билдиради. Агар гайморит билан оғриган бўлсангиз, оғриқ хуружларида пешонангизни қаттиқ тириштиргансиз. Бу эса иккита қош ўртасидаги терига зўриқиш берган.

ОҒИЗ АТРОФИ:

  • Юқори лаб ва бурун ўртасида пайдо бўлган майда ажинлар, ошқозон, ичаклар фаолиятидаги бузилишлар ҳамда гормонал ўзгаришлардан дарак беради.
  • Бурун ва юқори лаб ўртасидаги йирик ажинлар юрак фаолиятидаги безовталикларга ишора қилади. Ўйлаб кўринг, тез толиқиш, зинадан юқорига кўтарилганда ҳансираш кабилар кузатилмаяптими?
  • Дахан сохасида тарқалган узуқ-юлуқ ажинлар жигар билан боғлиқ бўлиши мумкин.

ЁНОҚЛАР:

  • Одатда, ушбу юз соҳасида ажинлар нисбатан кам бўлади. Аммо бунинг акси бўлса, ошқозон ости бези билан боғлиқ ўзгаришларга тахмин қилинади.

КЎЗЛАР:

  • Кўзнинг ташқи бурчагидан чаккага қараб тарқалган майда ажинлар ўт қопи, ҳазм фаолияти ва ошқозон билан боғлиқ ҳолатларга эътибор беришга чорлайди.
  • Кўз қопчаси бўйлаб ёзилган ажинлар эса уйқусизлик ёҳуд айрим витаминларнинг етишмовчилигидан далолат берад.;
  • Эрталаблари кўз қовоқларининг шишиб, юзасида билинар-билинмас майда ажинларнинг пайдо бўлиши буйрак фаолиятидаги ўзгаришларга тахмин қилинади.

 

Билиб қўйган яхши!

Ёшингиз 30 дан ошган бўлса, ҳар ҳафта майда ажинларни тери юзаси бўйлаб тарқатувчи косметик муолажаларни бажариб туринг. Уй шароитида юзни шапатилаш, мойчечак дамламасида компресс қилиш ва терини озиқлантириш каби усулларни бажариш мумкин.

Агар ажинлар ички хасталиклар белгиси бўлса, касалликни аниқлаб, даволанмагунингизча ташқи кўринишингизни парваришлашингиз бефойда.

 

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!