Роналдуга 90 дақиқа майдонда тўп суриш тавсия этилмади

16:35, 13 октябрь

"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг захирага олиниши борасидаги баҳс-мунозаралар ҳам давом этмоқда. Бу ҳолатда кўпчилик португалиялик футболчини ўз кучига ортиқча баҳо бермасликка чақириб ва Зинедин Зидан тўғри йўл тутаётганини эътироф этишмоқда.

Хусусан "Реал"нинг собиқ футболчиси Мигель Паленсия Криштиану Роналду 90 дақиқа майдонда бўлиши шарт эмас, деган фикрни илгари сурмоқда. Агар Криштиану ҳозир камроқ ўйнаса, мавсум охирида жамоасига катта фойда келтирар экан.

- Роналду ҳар бир учрашувда муҳим аҳамият касб этади, - дейди Мигель Паленсия. - У мавсум давомида маълум муддат дам олиши керак. Шундагина чемпионат якунида "Реал" учун ўта фойдали футболчига айланади. Зидан тўғри қиляпти.

Доимо асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ учрашув ўтказишга кўниккан Роналдуни бу мавсумда Зидан бир неча маротаба захирага олди. Бу эса Криштиануга умуман ёқмаяпти.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!