БМТ сўнгги 20 йилда бўлиб ўтган ҳалокатли офатларни санаб ўтди

16:51, 13 октябрь

БМТнинг табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича бюроси (UNISDR) ҳамда Белгиянинг эпидемиологик ҳалокатларни тадқиқ қилиш маркази (CRED) ҳисоботига кўра, 1996 дан 2015 йилгача бутун дунёда табиий офатлардан 1,35 млн киши ҳалок бўлган.

Тадқиқотлар доирасида аниқланишича, сўнгги 20 йилда табиий офат қурбонларининг ярмидан кўпи зилзила оқибатида ҳалок бўлган. Энг ҳалокатли табиий офат бу 2010 йил Гаитида содир бўлган зилзила бўлиб, унда 229 699 киши ҳалок бўлди. Шунингдек илк учталикка 2004 йил Индонезиядаги зилзила ва цунами (182 136 қурбон)ҳамда 2008 йил Мьянмада бўлган тропик Наргис циклони (139 515) киритилган. 2010 йилнинг ёзида Россиядаги иссиқ ҳарорат ҳам ушбу рўйхатда еттинчи поғонани забт этди, ушбу жазирама 55 736 кишининг ҳаётига нуқта қўйган.

Маъруза муаллифининг сўзларига кўра, кўрсатилган даврда 7056 табиий офат рўйхатга олинган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!