Фавқулодда вазиятда қандай йўл тутиш кераклигини айтинг ва янги планшетга эга бўлинг

17:00, 13 октябрь

Халқаро офатлар хавфини камайтириш куни арафасида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт Дастури табиий офатлар натижасида вужудга келган фавқулодда вазият шароитида тўғри ҳаракат қилиш борасидаги энг яхши билимлар танловини эълон қилди.

Танлов шартларига кўра, иштирокчи Fvv.uz сайтида берилган 20та тест саволга тўғри жавобни танлаши.  Тестларни ечиб бўлганидан сўнг “Жўнатиш” тугмасини босиб сўровномага шахсий маълумотини киритиши лозим. Тестлар ечимига ажратилган вақт чегараланган бўлиб, ҳар биттасига 40 сония ажратилган.

Танловда 2016 йилнинг 13 октябридан 20 октябрига қадар иштирок этиш мумкин.

Тўғри жавоб берганлар орасидан қуръа ташлаш йўли билан 20 нафар иштирокчи танлаб олинади. Улар

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фуқаролик муҳофазаси Институтини зилзилаларни симуляция қилиш Марказига ташриф буюришади ва у ерда сейсмология ривожининг тарихи ҳақида барча маълумотларга эга бўлишади. Шунингдек, экспозиция билан танишиб, сайёранинг турли нуқталарида юз берган йирик зилзилалар ҳақида кўплаб қизиқарли маълумотларни оладилар. Махсус жиҳозланган зилзилалар симуляторида 9 балли ер ости силкиниши кучини ҳис қилиб бўлгач бош соврин – планшетга эга бўладилар.

Жорий йилнинг 22 октябрь, шанба куни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги сайтида (www.fvv.uz) танлаб олинган иштирокчилар рoйхати жойлаштирилади. 

Мукофотлар 25 октябрm куни топширилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!