Марадона: Месси Роналдудан, Роналду эса Мессидан кучли эмас

17:34, 13 октябрь

Аргентина терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси ва устози Диего Армандо Марадона “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси ва “Реал” етакчиси Криштиану Роналдуни ўзаро тассоқлади. Бу ҳақда “Championat.com” хабар бермоқда.

“Месси Роналдудан, Роналду эса Мессидан кучли эмас”, – деди Марадона.

Бундан ташқари, Марадона “Реал” бош мураббийи Зинедин Зидан ҳақида илиқ сўзлар билдирди: “Зидан ғалаба қозонаётгани менга ёқяпти. Зидан ўз ғояси билан бошқа мураббийларнинг назариясини йўққа чиқармоқда”.  

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!