Француз xонимларидан гўзаллик сирлари

09:35, 14 октябрь
  • Француз аёллари ҳеч қачон қуёш нурларида тобланиб ётишмайди, бронзатор ҳам ишлатишмайди. Париж гўзаллик салонларида энг машҳур процедуралар юзни тозалаш, пилинг ва намлантиришдир. Иккинчи учликка эса юз уқалаши, қаришга қарши ва тиклантирувчи ниқоблар киради.
  • Тушь, ёғупа ва нейтрал рангдаги лаб бўёғи — француз хоними кундалик ишлатадиган пардоз воситалар бор-йўғи шулардир. Тонал креми, упа, тен, қаламлар, кўзга суюқ қаламда чизиладиган чизиқчалар, ёрқин лаб бўёғларидан фақатгина тўй, байрамларда фойдаланишади.
  • Соғлом юз озгина ялтирайди, бу табиий ва чиройли. Юзга тез-тез упа суртиш, биринчидан, юз терисига зарар, иккинчидан, xудди ун сепилган қўғирчоқдек кўрсатиб қўяди. Бу эса француз хонимига xос эмас, улар жуда ҳам табиий гўзалликни қадрлашади.
  • Ҳақиқий француз аёли унга назар солишганида «Гўзал кўриниш обдон ҳаракат қилибди», деган таърифни эшитишни исташмайди. Шу сабаб ёғупа рангини тирноқ бўёғиги ёки сумка, оёқ кийим рангига мослашмайди. Соч турмаги ҳам қусурсиз бўлмайди, кўйлаклар эса xудди у учун тикилгандек туриши ҳам шарт эмас. Бўйинга шунчаки ташлаб қўйилган шарф, йиғилган сочлардан озроқ сочларнинг чиқиб қолгани, офис шимлари устидан кийилган кенг кардиган — мана, французча асл гўзаллик.
  • Исталган образга қизил лаб бўёғи байрамона тус беради. Хоҳ жинси шимда бўлинг, хоҳ паст пошнади. Қизил лаб бўёғи суртсангиз, қироличага айланасиз, деб ҳисоблашади.
  • Бу гўзал ҳилқатнинг яна бир қоидаси бор: арзонгина оддийгина кийим харид қилиш мумкин, аммо либосни кийганингда, сенга ярашса, нархи ҳеч кимга қизиқ бўлмайди. Лекин арзон соч турмаги ва сувтекинга бўялган соч ўзини сотиб қўяди. Тўғри ва сифатли қирқилган сочни шундоқ тараб кетаверасиз. Ҳар куни фен ёрдамида соч толаларини зарарлаб, ишлов бермайсиз ҳам.
  • Сочлар учун аксесуарлардан фойдаланишни яxши кўришмайди. Заколкалар, тасмалар, безакли резинкалар, ободоклар ва ҳоказолар кўринишни оддий ва боғча қизлариникидагидек кўрсатиб қўяди. Барча соч учун аксесуарларининг ўз вазифаси бор, ана шу вазифани бажарсагина кифоя, қолгани ортиқча, деб ўйлашади французлар.
  • Француз аёли учун уйдан атир сепмасдан чиқиш кийинмасдан кўчага чиқиш билан баробар. Ҳар бир хоним бисотида камида 10 хил атир бўлиши керак.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!