Роналду ЕЧЛнинг 2015/16 йилги мавсумининг энг яхши футболчиси бўлди

10:00, 14 октябрь

“Реал Мадрид” жамоаси форварди Криштиану Роналду Европа Чемпионлар Лигасининг 2015/16 йилги мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Сўровнома Marca ва La gazzetta dello Sport нашрлари ўқувчилари орасида ўтказилди. Қайд этиш керакки, 31 ёшли футболчи “Реал” билан ЕЧЛ ғолиби бўлганди.

Роналду мукофотни қўлга киритар экан, “Реал”га Лука Модрич, Серхио Рамос ва Карлос Каземиро етишмаётганини айтди. Айни дамда уларнинг барчаси жароҳат туфайли сафдан чиққан. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!