ТИВда Қозоғистон Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси билан учрашув ўтди

10:01, 14 октябрь

2016 йилнинг 13 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Қозоғистон Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ерик Утембаев билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон-Қозоғистон кун тартибининг долзарб масалалари, жумладан Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашинининг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган 43-сессияси ишида Қозоғистон делегацияси иштирокининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!