Улуғбек Раҳматуллаев мактабга бормай қўйган мухлисини тўғри йўлга солгани ҳақида сўзлаб берди

10:06, 14 октябрь

Хонанда Улуғбек Раҳматуллаев мактабга бормай қўйган кичик мухлисларидан бири билан суҳбатлашиб, унинг фикрларини ўзгартиргани ҳақида сўзлаб берди. 

“Яқинда бир Онахон ёнимга келиб, ўз фарзандидан нолиб қолдилар. Онахоннинг фарзанди жуда шўх, мактабда яхши ўқимас, ҳаттоки мактабга ҳам бормаётган экан! Аммо, мени қўшиқларимни жуда яхши кўрар, мухлисим экан! Шунга Онахон мендан, ‘ўғлимга бир нарса денг’ дедилар. Мен ҳам, ўша бола билан атай суҳбатлашдим ва унга ҳаётда мактаб, ўқиш кераклигини, ота-онаси рози бўлса, албатта ишлари ‘беш’ бўлишини, ҳар қандай ишда астойдил меҳнат қилиб, интилса, муваффақиятга эришиши мумкинлигини тушунтириб, унга таъсир қилдим! Бола бундан кейин, онасини ранжитмасликка, мактабда дарс қолдирмасликка, ҳамда яхши ўқишга менга ваъда берди! Қаранг, битта бўлса ҳам болани тўғри йўлга йўналтира олдим. Буни ҳис қилиб, қанчалик қувонганимни билсангиз эди... Бу мен учун катта бахт!”,—деб ёзди хонанда Instagram`даги саҳифасида.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!