Манзура ва Умидахонни Райҳоннинг имиджини ўғирлаганликда айблашди(Фото)

10:44, 14 октябрь

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниеванинг мухлислари хонандалар Манзура ва Умидахонни Райҳоннинг имиджини ўғирлаганликда айблашди.  

Instagram`га жойланган суратлардан бирида Райҳоннинг “Кўникмадим” клипидаги, Манзуранинг эса “Ромео” клипидаги образи солиштирилган. 

Иккинчи суратда Райҳон ва Умидахоннинг сочлари ранги ва турмаги таққосланган. 

Мазкур ҳолатга Манзуранинг муносабатини билиш мақсадида “Shok.uz”  хонанда  билан боғланди

“Фан клубларга маслахатим туну кун интернетда ўтириб, санъаткорларни бир биридан айб қидиришмасин. Ундан кўра мактаб ва олийгохларда таълим олиб, кўпроқ китоб ўқишсин. Ўхшамаган бир хилликлар топмасдан, агарда озгина тушунчаси бўлганида образ ва стил ҳақида менинг кўринишим ўхшамаслигини тушинишган бўлар эди. Шахсан ман ўзимни фан клубимни бирон санъаткорга ёмон гап ёзишмаслиги учун доим урушаман. Агар бошқа санъаткорларни ерга уриб ёзишадиган бўлса, менга ундай фанклуб керак эмас. Назарни Аллоҳ беради, фанклуб эмас”.

Нашрнинг маълум қилишича, Райҳон ва Умидахонлар мазкур суратларга изоҳ беришни истамаган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!