Мадрид шаҳридаги кўчалардан бирига “Реал” афсонаси номи берилади

10:51, 14 октябрь

Испания пойтахти Мадрид шаҳридаги кўчалардан бири “Реал” клуби афсонаси Альфредо Ди Стефано шарафига номланади. Бу ҳақда ESPN FC хабар бермоқда.

Ди Стефано 1953–1964 йиллар давомида Мадрид клуб шарафини ҳимоя қилиб, 5 карра Европа чемионлар Кубоги (ҳозирги ЕЧЛ) ғолиби ҳамда 8 карра Испания чемпиони бўлган.  

2014 йилда 88 ёшида вафот этган аргентиналик футболчи шарафига “Реал” клубининг машғулот ўтказадиган стадионларидан бири номланган. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!