Танлаган тошингиз ҳаётингиздан сўзлайди

10:57, 14 октябрь

1.    Опал. Хотиржамликни соғингансиз. Балки оxирги пайтларда стрессларни бошингиздан ўтказаётгандирсиз, балки ҳаммасини унутмоқчидирсиз? Тўғри йўлдан кетаётганингизга ишончингиз комил эмас, бўлаётган воқеаларни таҳлил қилиш учун вақт керак. Танлаган тошингиз бир ҳил, зерикарли ҳаёт кечираётганингиздан далолат беради. Янги йил яқин, шунинг учун ҳамма муаммоларингизни ўйлаб, бир қарорга келиб, янги йилдан янги ҳаёт бошланг.

2.    Яшил малахит. Ишингиз ва яшаш тарзингизни ўзгартирмоқчисиз. Бунинг учун аввал ўзингизни руҳан тайёрланг. Ўтмишдаги воқеаларни хаёлингиздан қувишни ўрганинг. Агар бунга қурбингиз етса, ҳақиқатан ўзини ва ўзгаларни  севувчи, қадрловчи инсон бўла оласиз.  Малахит – ривожланиш ва мўл-кўллик тошидир. Бу тошни танлабсизми демак, ҳозирданоқ  бойлик ва омадга эришишни бошламоқчисиз. Соxта муҳаббатингизни унутиб, соф севгини қарши олишнинг айни вақти. Малахитни танлаган инсон ўз-ўзига, ҳар тонгда «мен омадга тайёрман» дейиши керак.

3.    Қуёш тоши. Мазкур тош эътиборингизни жалб қилган экан, демак сиз жуда оптимист, келажакка ишонч билан қаровчи инсонсиз. Қуёш нурлари сизга куч беради, кўчада сайр қилишни, соғлигингиз ҳақида қайғуришни, стресс ва қўрқувларни енгишни қойиллатасиз. Бу тош омад келтиради. Яқин кунларда сизни яxшиликлар кутмоқда. Эрталаб уйғонишигиз билан фақат қувончни ҳис қиласиз. Муаммолар сиз учун йўқдек.

4.    Обсидиан тоши. Бу ёпиқлик тоши. Уни танлаган инсонда «мен зарарли одатларимдан воз кечиб, баxтли бўлмоқчиман» деган шиор ётибди. Ўзгаларга ҳасад қилишдан тўxтайсиз, ҳаммада ҳам муаммо борлигига, шунчаки улар буни кўрсатмасликларини тушуниб етасиз. Рашк, алам, ҳасад – булар ҳаммаси ёлғончи туйғулар. Улар шу пайтгача асабингизни заҳарлаб келмоқда. Бу каби салбий таъсирлардан  ҳалос бўлишга ўзингизда ирода топа оласиз. Янги йил кириб келгунича ўзингизни тарбиялашга улгурасиз.

5.    Xаулайт тошини танлаган инсон оиласида фарзанд кутилмоқда ёки оилада кимдир буни жуда истаяпти. Чунки бу тош соғлом чақалоқ рамзи. Яқин кунларда сизни катта ютуқлар кутмоқда. Сўнгги пайтларда фақат ички сезгингизга ишониб, иш юритмоқдасиз. Ҳеч нарсани ўзгартиришга ҳаракат қилманг, шу оқимда сузишда давом этинг. Яқинда барча саволларингизга жавоб оласиз.

6.    Далматин жасперга «ишқи» тушган инсоннинг ички овози «рақсга тушсангчи, ўзингни бўш қўйсангчи» деяпти. Сизга ҳазил-мутойиба, ўйин-кулгу етишмаяпти. Бироз ҳавотирлироқсиз.  Энг қийин вазиятларда ҳам кўтаринки кайфиятни унутманг. Бу туйғу хаётдаги қийинчиликлардан осонгина ўтишингизга ёрдам беради.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!