Таиланд қироли вафот этди

11:33, 14 октябрь
89 ёшда Бангкокнинг Сирират касалхонасида Таиланд қироли Пхумипхон Адулъядет вафот этди, дея хабар беради Reuters.
Ўтган якшанба куни унинг аҳволи ёмонлашди. Бунга сабаб қонни токсин ва тузлардан тозалаш гемодиализ муолажаси бўлди, шундан сўнг Пхумипхон Адулъядетни ўпкани сунъий нафас олдириш аппаратига улаб қўйишди.
 
Эслатиб ўтамиз, Пхумипхон Адулъядет ҳукуматни энг кўп бошқарганлардан бири бўлди. У 20 дан ортиқ бош вазир билан ишлади, унинг ҳукмронлиги даврида 18 конституция қабул қилиниб, 19 та давлат тўнтарилиши содир бўлган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!