Башар Асад Туркияни “ДАИШ асосчиси” деб атади

11:50, 14 октябрь

Сурия президенти Башар Асад Туркияни ДАИШ (“Ислом давлати”) террорчилик гуруҳига асос солганликда айблади. Бу ҳақда “Газета.ru” хабар бермоқда

“Улар (турклар) ДАИШга асос солди. Улар террорчиларни қўллаб-қувватлади ва Эрдўғоннинг ўғли ва унинг атрофидагилар террорчиларга бизнинг нефтимизни ҳудуди орқали сотишга шароит яратиб берди.  Уларнинг ҳаммаси ДАИШга алоқадор. Бутун дунё буни билади”, —маълум  Асад.

Бундан ташқари, Сурия президенти террорчилар нима сабабдан Исроилга ҳужум қилмаётганини ҳам маълум қилди.  

Унинг сўзларига кўра, Исроил ҳар бир қуролли террорчини қўллаб-қувватлайди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!