Месси Аргентина термасидан жамоага хоин футболчи чақирилмаслигини илтимос қилди

12:44, 14 октябрь

Аргентина терма жамаоси етакчиси Лионель Месси ассоциацяи раҳбариятидан миллий терма жамоага “Интер” ҳужумчиси Мауро Икардини чақирмасликни сўради. Бу ҳақда 101 Great Goals портали хабар қилмоқда

Маълумотларга кўра, Мауро Икарди “Торино” аъзоаси Макси Лопеснинг турмуш ўртоғи – Ванда Нарани ўз томонига оғдириб олгани учун Месси шундай илтимос билан мурожаат қилган. 29 ёшли футболчининг фикрича, бу ўз ҳамюрти, дўсти ва инсон нисбатан бўлган хоинлик ҳисобланади.

Маълумот учун, айни дамда Месси жароҳатидан фориғ бўлиш жараёнини бошдан ўтказмоқда. Катта эҳтимол билан “Барселона” ҳужумчиси “Манчестер Сити”га қарши ЕЧЛ гуруҳ босқичи 3-турида сафга қайтади.  

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!