Роналду Daily Mail нашри талқини бўйича дунёнинг энг яхши футболчиси деб топилди

13:05, 14 октябрь

Буюк Британиянинг машҳур Daily Mail нашри дунёнинг энг кучли футболчилар рейтингини эълон қилди. Рейтинг "Championat.com" томонидан тақдим этилди

Мазкур рейтингда энг кучли 10 футболчи жой олди. Шулардан 6 нафари Испания Ла Лигасида тўп суради. Олти нафарда бештаси эса энг юқори поғоналардан банд этган.

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ушбу рейтингда пешқадам. Унинг ортидан “Барселона” етакчилари Лионель Месси ва Неймар жой олишган.

Қуйида қолган ўринлар билан қуйида танишиб чиқишингиз мумкин: 

1. Криштиану Роналду (“Реал”),

2. Лионель Месси (“Барселона”),

3. Неймар (“Барселона”),

4. Луис Суарес (“Барселона”),

5. Гарет Бэйл (“Реал”),

6. Серхио Агуэро (“Манчестер Сити”),

7. Златан Ибрагимович (“Манчестер Юнайтед”),

8. Мануэль Нойер (“Бавария”),

9. Андрес Инйеста (“Барселона”),

10. Поль Погба (“Манчестер Юнайтед”).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!