«Антиқа фантазия» таоми - ичида қиймаси ҳам бор!

14:24, 14 октябрь

Зарур масаллиқлар (6 кишилик): ярим кило ўртача катталикдаги картошка, 300 гр. қўзиқорин, 150 гр. товуқ гўшти, 100 гр. қаттиқ пишлоқ, 2 ош қошиқ эритилган сариёғ, туз, мурч.

Тайёрланиши: 1. Картошкаларнинг пўстини арчиб, пичоқ билан чуқур бўлмаган кесмалар ҳосил қилинг. Ҳар бир кесманинг ораси бир хил масофада бўлиши керак.

2. Қўзиқоринни сувда бироз қайнатиб, чала пиширинг ва майда тўғранг. Товуқ гўштини ҳам майда тўртбурчак шаклда тўғраб, қўзиқорин билан сариёғда қовуринг. Туз ва мурч билан таъмини созланг.

3. Газ печи листига зарқоғоз солиб, картошкаларни теринг. Ҳар бир картошканинг кесмасига тайёрланган қиймадан 1 ош қошиқдан солинг. Устидан қирғичдан чиқарилган пишлоқ сепиб, эритилган сариёғни қуйинг.

4. Картошкаларни қиздирилган газ печининг 200 даража ҳароратида 30 дақиқа пиширинг. Пишгач, атрофини салат барги билан безаб, дастурхонга тортишингиз мумкин.

Тайёрланиш вақти: 45 дақиқа.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!