Galaxy Note 7 можароси сабабли Samsung $3 миллиард зарар кўради

14:39, 14 октябрь

Жанубий Кореянинг Samsung Electronics компанияси Galaxy Note 7 атрофидаги можаролар сабабли 3 миллиард доллар зарар кўриши прогноз қилинди.

“2016 йилнинг тўртинчи чорагида салбий таъсир икки триллион вон бўлиши кутилмоқда (2,2 миллиард доллар) ва 2017 йилнинг биринчи чорагида бир триллион вонга яқин бўлиши кутилмоқда”, — дея шарҳлайди Рейтер агентлиги компаниянинг маълумотини.

Galaxy Note 7 смартфони савдоси 19 август куни бошланган, бироқ сентябрь ойининг бошида ускуналарнинг қувватлаш мосламаларида ёнғин чиққанлиги сабабли дунё бозоридан 2,5 миллион ускуна қайтариб олиниши эълон қилинди. Американинг AT&T и T-Mobile US мобил алоқа компаниялари хавфсизлик нуқтаи назаридан Note 7 савдосини тўхтатди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!