“Барселона” ҳимоячиси Пике клуб президенти бўлиш истагини билдирди

14:54, 14 октябрь

“Барселона” жамоаси ҳимоячиси Жерар Пике каталонияликлар президенти бўлиш истагини билдирди. Бу ҳақда “Championat.com” хабар бермоқда.

“Ҳа, бу ҳақиқат – мен “Барселона” президенти бўлишни истайман. Фаолиятимни якунлагач шу йўлни танлайман. Ўзимни мураббий сифатида кўрмаяпман. Президент сифатида эса клубга кўпроқ фойда келитиршим мумкин”, – деди 29 ёшли футболчи.

Қайд этиш керакки, “Барселона” низомига кўра, клуб футболчиси фаолиятини якунлаганидан сўнг икки йил ўтиб президентликка давогарлик қилиши мумкин. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!