Туркиянинг жануби-шарқида теракт содир бўлди

15:59, 14 октябрь 2016

Диёрбакир ва Мардин шаҳарлари ўртасидаги трассага жойланган мина портлаши оқибатида уч нафар ҳарбий ҳалок бўлди. Бу ҳақда NTV телеканали ҳарбий манбаларга асосланган ҳолда хабар берди.

Яна бир неча ҳарбий яраланди. Портлашни ташкиллаштиришда Туркияда таъқиқланган Қурдистон ишчи партияси гумон қилинмоқда.

Шунингдек бугуннинг ўзида Кемер-Анталия трассасида ракета отишмаси содир бўлди. Маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким зарарланмади.

Воқеа жойида махсус гуруҳ иш олиб бормоқда. Трасса бўйлаб ҳаракат тўхтатилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!