Роналду ўзини дунёдаги энг яхши футболчи деб ҳисоблайди

16:12, 14 октябрь

Мадриднинг “Реал” клуби ҳамда Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзини дунёдаги энг яхши футболчи деб ҳисоблашини айтди. Бу ҳақда “Championat.com” хабар бермоқда.

“Мен ўзимни дунёдаги энг яхши футболчи деб ҳисоблайман. Мен энг яхши ва энг кучли бўлиш учун ишлайман”, – деди Роналду.

Олдинроқ Роналду Marca ва La Gazzetta dello Sport нашрлари ўқувчилари томонидан ЕЧЛнинг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчиси деб тан олинди.

Шунингдек, Португалия терма жамоаси аъзоси Daily Mail нашри талқини бўйича дунёнинг энг яхши футболчиси деб топилганди

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!