«Париж » салати - тўйимли, мазали, витаминларга бой!

16:57, 14 октябрь

Зарур масаллиқлар (6 кишилик): 250 гр. юмшоқ пишлоқ, 200 гр. тозаланган ёнғоқ, 2 дона тухум, 4 ош қошиқ зайтун ёғи, 1 боғ салат барги, 1 дона қизил пиёз, яримта апельсин шарбати, туз ва қора мурч.

Тайёрланиши: 1. Салат баргини ювиб, йирик бўлакларга ажратинг. Ёнғоқни қизиган товада бироз қовуриб, совутинг. Пиёзни халқа қилиб тўғраб, иссиқ сувда чайинг.

2. Салат барги, қизил пиёз ва ёнғоқни ликопчага солиб, устидан йирик сомонча шаклида тўғралган қайнатилган тухум ва пишлоқни қўйинг.

3. Апельсин шарбатига зайтун ёғи, туз, мурч ва озгина сиркани аралаштириб, салат устидан қуйинг. Мазаси янада яхши бўлиши учун 15 дақиқага музлатгичга қўйилади.

Тайёрланиш вақти: 15 дақиқа.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!