Чарчоқни кетказишнинг оддий усули

17:14, 14 октябрь

Йил бошида идора ишлари билан уззукун банд бўлиб, соғлиғимга аҳамият бермадим. Энди эса чарчоқ туфайли қийналаяпман. Беҳол ва ланж аҳволда юраман. Кечқурунлари ишдан қайтгач, қандай оддий тетиклаштирувчи муолажаларни қўлласам бўлади?

Назира Расулова, Самарқанд вилояти

Нигора ИНОҒОМОВА, невропатолог: — Сурункали чарчоқ безовта қилганда уйқудан олдин 5 дақиқа давомида лавр барги солинган ванна қабул қилинг. Бунинг учун 6-8 дона лавр япроғини бир литр совуқ сувга солиб, қайнатинг. 20 дақиқа тиндиргач, бу тайёр «дори»ни илиқ сув тўлдирилган ваннага ёки чўмилиш учун ишлатиладиган сувга қўшинг. Шундай сувда чўмилсангиз, чарчоқларингиз кетиб, ҳузур қиласиз.

Яна бир муолажа: 5 дона лимонни майда қилиб тўғраб, 2 литр совуқ сувга солиб қўйинг. 2 соатча турсин. Кейин сузиб, ваннадаги сувга қўшинг. Лавр баргли ёки лимонли ваннани ҳафтада икки марта қабул қилсангиз, самараси юқори бўлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!