Сув ҳақида 4та факт

10:02, 15 октябрь

Совуқ сув очлик ҳиссини орттиради.

Илмий тадқиқотлар хулосасига кўра, муз бўлаклари қўшилган яхдек сув очлик ҳиссини қўзғатиши мумкин. Шу боис озишни истаганлар учун муздек сув ичиш тавсия этилмайди.

 

Эмизикли аёлларга кўпроқ суюқлик керак!

Она сути 87 фоиз сувдан иборат. Шунга ҳам эмизикли аёлларга кўпроқ суюқлик ичиш таъкидланади.

 

Буйракда тош йиғилишидан ҳимоялайди

Ушбу аъзода тош йиғилишига кўплаб омиллар сабаб бўлиши мумкин. Аммо кун давомида керакли миқдорда сув ичилса, тош, туз ва қум тўпланиши юзага келмайди.

 

Ичаклар фаолиятини яхшилайди

Нонуштадан аввал ярим стакан қайнатиб илитилган сув ичишга одатлансангиз ичаклар фаолияти нормаллашиб, тиқинлар ҳосил бўлмайди. Шунингдек қабзиятдан ҳам холи бўласиз.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!