Дастурхондаги 6 хил шифобахш чой

10:08, 15 октябрь
  • Агар сизни уйқусизлик қийнаётган бўлса, кечқурун 1 стакан мойчечакли чой ичишга одатланинг. Мойчечак асабни тинчлантириб, уйқуга элитади.
  • Овқатлангач қорин дам бўлиши қийнаётган бўлса, бир пиёла қора ёки кўк чойга бир-иккита ялпиз баргини солинг-да, ҳўплаб ичинг.
  • Ёғли таомдан кўнглингиз беҳузур бўлса, бир стакан қора чойга ярим чой қошиқ занжабил кукунини араштиринг-да, оз-оздан ичинг.
  • Организмдаги моддалар алмашинуви бузилишида кўк чой асқатади. Нонуштани кўк чойдан бошлаб, сўнг тамадди қилиш мумкин.
  • Асабийликдан бошингизга оғриқ кирса, қора чойга лимонўтни аралаштиринг-да, иссиқлигида қабул қилинг. Тинчланасиз. Оғриқ ҳам енгиллашади.
  • Ёзда шамоллаш безовта қилса, маймунжон ва қорағат мевасини аралаштириб, қора чойга дамлаб ичинг. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!