Қизил лавлагининг 5 шифобахш хусусияти

10:23, 15 октябрь
  1. Бош оғриғи безовта қилса, қизил лавлаги баргини пешанангизга қўйинг.
  2. Флебит (веналарнинг яллиғланиши) билан касалланганларга қуйидаги маслаҳатлар асқатади: 50 гр қизил лавлаги баргига 1 литр қайноқ сув қуйиб, 10 дақиқага тиндириб қўйинг. Овқатдан сўнг 1/2 стакан ичилса, бу томирлар фаолиятини меъёрлаштиради.
  3. Ангина оғриганда 1 стакан қизил лавлагини қирғичдан ўтказиб, унга 1 ош қошиқ вино сиркасидан қўшинг. 2-3 соатдан сўнг сувини сиқиб олинг. Томоғингизни бир кунда 5-6 марта чайсангиз, ижобий натижага эришасиз.
  4. Камқонликда қизил лавлаги биринчи ёрдамчи іисобланади. Тенг миқдорда қизил лавлаги, сабзи ва турп шарбатини аралаштиринг. Ҳар куни 1-2 ош қошиқ овқатдан олдин истеъмол қилинг.
  5. Қон босими ошганда қизил лавлаги шарбатини тенг миқдорда асал билан аралаштириб, ярим стакандан кунига 3-4 марта ичилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!