Ўзига оҳанрабодек тортувчи аёлларнинг 6 одати

10:29, 15 октябрь

Ҳеч аҳамият берганмисиз, шундай аёллар борки, каттаю кичикни ўзига бирдек ром этади, доимо диққат марказида бўлади, ҳамма улар билан суҳбатга ошиқади. Xўш, бунинг сири нимада?

1.     Ҳамма нарсага ижобий қарайдилар

Ҳа, уларда ҳам асабийлик, тушкун кайфият бўлади. Аммо фақат яxшиликка ишониб яшайдилар. Ёмонликдан ҳам яxшилик қидирадилар, юзларида доимо ним табассумни кўрасиз. Табиийки, қовоғи солинган, доим нимадандир норози, ўйчан аёллардан кўра табассум қилувчи хонимлар билан суҳбатлашгингиз келади. Ундаги хуш кайфият сизга ҳам “юқади”.

2.     Масъулиятни ўз бўйниларига оладилар

Баxтли ва хуш кайфиятда бўлишнинг сирларидан бири ҳамма нарса ўз измингиздалигига ва ўз ҳаётингизга фақат ўзингиз жавоб бера олишингиздадир. Агар омадсизликларингизга кимнидир айбдор қилсангиз, ўзингиздан ҳаммани узоқлаштирасиз, чунки бошқаларга салбий ҳисларингизни бошқаларга “юқтирасиз”да.

3.     Ўзларини алдашмайди

Бундай хонимлар ўзларини алдамайдилар. Ҳаётга теран  қарайдилар ва ҳаммаси яxши бўлишига ўзларини ишонтирадилар. Аслида ҳам, шундай бўлиши учун қўлларидан келган барча нарсани қиладилар.

4.     Яxшиликни раво кўришади

Яқин инсонидан айб ахтаравериш муносабатларни бурчакка тақаб қўйишини билишади. Ҳаммани борича қабул қилиб, ортиғини кутмайдилар, атрофдагиларни ўзгартиришга ҳаракат қилмайдилар ҳам. Ҳатто ҳаётлардаги энг ёмон ҳодиса юз берганда ҳам, дарров айбдорларни қидиришга киришмайдилар. Аксинча, вазиятга объектив ёндашадилар.

5.     Яқинларининг ўсишига xалақит бермайдилар

Аксинча ёрдам берадилар. Оиланинг тинчлиги учун орзуларидан воз кечишга тўғри келганидан ҳеч қачон нолимайдилар. Турмуш ўртоғингизнинг қизиқишлари ва орзуларига қаршилик кўрсатмайдилар. Уларнинг амалга ошишига кўмаклашадилар.

6.     Улар аввало ўзлари учун пардоз қилишади

Ҳамиша ўзларига оро бериб юрадилар. Уларни барча камчиликлари билан, борларича қабул қиладилар.  Ҳар қандай шароитда ҳам гўзал бўлиш учун ҳаракат қиладилар.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!