“Навоий” ЭИИЗ Марказий Осиёда энг яхшиси деб топилди

12:08, 15 октябрь

fDi Magazine журнали “Навоий” эркин-иқтисодий зонасини Марказий Осиёда энг яхшиси деб эълон қилди. Бу ҳақда Uzdaily нашри хабар берди.

fDi Magazine нашри дунёнинг энг яхши эркин иқтисодий зоналари рэнкингини тузди.

Ушбу рэнкингда, “Навоий” ЭИИЗ “Осиёдаги йилнинг энг яхши эркин-иқтисодий зона” номинациясида иккинчи “Марказий Осиёдаги йилнинг энг яхши эркин-иқтисодий зона” номинациясида эса биринчи ўринни эгаллади.

Шунингдек “Навоий” “Кичик ва ўрта тадбиркорликни жалб этиш бўйича Осиёдаги энг яхши ЭИИЗ” номинациясида ҳам иккинчи ўринни эгаллади.

fDi Magazine журнали Financial Times нашриёт гуруҳига киради.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!