53 ёшли аёлнинг тилла занжирига зўрлик билан эгалик қилмоқчи бўлган фуқаро ушланди

16:49, 15 октябрь

Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги Авиасозлар 3-даҳаси ҳудудида 24 ёшли маҳаллий аҳоли вакили 53 ёшли аёлнинг бўйнидан сариқ металлдан ясалган занжирини юлиб олиб кетаётганида шу ерда хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ патрул-пост хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди ва жиноят тўлиқ фош этилди. Бу ҳақда
ИИВ Матбуот хизмати хабар қилади.
Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!