Таниқли хонандалардан бири микроинсультни бошдан ўтказди

17:04, 15 октябрь

Хонанданинг укаси у ҳақдаги миш-мишларга ойдинлик киритди.   

Ижтимоий тармоқларда хонанда Азамат Шарипов автоҳалокатга учраб, айни вақтда аҳволи оғир экани ҳақида гап-сўзлар тарқалиб кетди. Хонанданинг укаси Ислом Шарипов “Дарё” га берган  интервьюсида автоҳалокат ҳақидаги миш-мишларни рад этди.

«Акам 17 сентябрь куни микроинсультни бошдан ўтказиб, уйда ётиб қолди. Баъзи бировлар буни ‘Азамат Шарипов автоҳалокатга учрабди, аҳволи оғир экан’, деб, турли гап-сўзларни тарқатиб юборибди. Шундан бери одамлар, дўстларимиз хавотир билан бизга қўнғироқ қилишмоқда», — дейди хонанданинг укаси.

«Ҳозир акамнинг аҳволи яхши. Бироз вақт ётиб қолганлари билан, одамлар айтганидек оғир аҳволда эмаслар. Саломатликларини тиклаб бормоқдалар. Ҳар хил гап-сўзларга чек қўйиш мақсадида сизларга мурожаат қилган эдим», — деди Ислом Шарипов.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!