Ўзбекистонда биринчи қор қачон ёғиши маълум бўлди

17:19, 15 октябрь

"Ўзгидромет”нинг хабар беришича, 17—18 октябрь кунлари Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиши, 18 октябрь куни баъзи жойларда ёғингарчилик кучайиши кутилмоқда. 

17 октябрь кечаси Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида, 18 октябрь кечаси эса Ўзбекистоннинг бошқа алоҳида жойларида ёмғир қорга айланиши мумкин.

Бундан ташқари, 17—18 октябрь кунлари Ўзбекистон бўйлаб шамолнинг тезлиги сониясига 15—20 метргача кучайиши мумкин.

13 октябрь куни кундузи ва 14 октябрга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг алоҳида тоғли ҳудудларида биринчи қор ёққани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!