АПЛ. "Челси" йирик ҳисобда Англия чемпионидан устун келди

19:52, 15 октябрь

Англия Премьер-лигаси 8-тур илк ўйинида "Челси" жамоаси ўз майдонида Англия чемпиони — "Лестер" футболчиларини қабул қилди. 

Қизиқарли кечган баҳсда лондонликлар 3:0 ҳисобида зафар қучиб, ишончли ғалабани ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Голларда Диего Коста, Эден Азар ва Виктор Мозес муаллифлик қилишди. 

“Челси” –  “Лестер”  3:0

Голлар: 1:0 – 7 Диего Коста, 2:0 – 33 Азар, 3:0 – 80 Мозес.

“Челси” – Куртуа, Давид Луиз, Кэйхилл, Алонсо, Аспиликуэта, Матич, Мозес (Айна, 82), Педро (Чалоба, 68), Канте, Азар (Лофтус-Чик, 82), Диего Коста.

“Лестер” –Шмейхель, Морган, Фукс, Эрнандес, Хут, Олбрайтон (Кинг, 74), Дринкуотер, Амарти, Шлупп (Марез, 67), Муса (Слимани, 67), Варди.

Огоҳлантиришлар: Хут (27), Аспиликуэта (51).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!