U-19 Осиё чемпионати: Ўзбекистон ёшлари Тожикистон устидан иродали ғалабага этишди

22:40, 15 октябрь

Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати 1-тур учрашувлари давом этмоқда. “D” гуруҳи илк турида Жасур Абдураимов мураббийлиги остидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Тожикистон ёшлари билан ўзаро баҳс олиб борди.

Муросасиз баҳсда Ўзбекистон U-19 термаси тожикистонлик тенглашлари устидан 2:1 ҳисобида иродали ғалабага эришди ва 3 очкога эга бўлди.

Ўзбекистон U-19 – Тожикистон U-19 — 2:1

Голлар: Саиджамов Давлатжонов (67), Жасурбек Яхшибоев (73) – Саидов (20).

Ўзбекистон U-19: Умиджон Эргашев, Ҳожиакбар Алижонов, Исломжон Қобулов, Хушнудбек Авилов, Сандар Қодирқулов, Жасурбек Яхшибоев, Умиджон Эргашев, Шароф Муҳитдинов, Ойбек Рустамов, Бекзод Ғанижонов, Нурулла Тўхтасинов.

Тожикистон U-19: Ҳайриев, Табрези, Эргашев, Саидов, Муҳаммаджони, Парпиев, Ҳамроқулов, Ханонов, Жўрабоев, Эҳсони, Раҳмонов, Хайриев. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!