Ла Лига. “Барселона” Мессининг сафга қайтишини йирик ғалаба билан нишонлади

23:20, 15 октябрь

Испания чемпионати 8-турида "Барселона" жамоаси ўз майдонида "Депортиво" клуби аъзоларини қабул қилди. Мазкур ўйинда 4:0 ҳисоби қайд этилиб, каталонияликларнинг ғалабаси билан якун топди.

Ўйиннинг 21-дақиқасида Рафинья ҳисобни очган бўлса, 36-дақиқада унинг ўзи дубль қайд этди. Бундан ташқари Луис Суарес ва жароҳатидан фориғ бўлиб сафга қайтган Лионель Месси биттадан гол урди.  

“Барселона” очколар сонини 16 тага етказиб, иккинчи ўринга чиқиб олди.

“Барселона” – “Депортиво” 4:0

Голлар: 1:0 – 21 Рафинья, 2:0 – 36 Рафинья, 3:0 – 43 Суарес, 4:0 – 58 Месси.

“Барселона” – тер Стеген, Пике, Матье, Динь, Ракитич, Маскерано, Рафинья (Суарес, 68), Бускетс (Месси, 55), Туран, Неймар, Суарес (Пако Алькасер, 46).

“Депортиво” – Люкс, Альбентоса, Наварро, Лауре, Сидней (Аррибас, 29), Москера, Борхес, Гама (Луизинью, 63), Гильерме, Чолак (Бабел, 56), Андоне.

Огоҳлантиришлар: Москера (52), Андоне (59), Месси (90).

Четлатиш: Лауре (65).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!