Ла Лига. “Барселона” ортидан “Реал” ҳам йирик ғалабага эришди (Видео)

07:41, 16 октябрь

Испания чемпионати 8-турида Мадриднинг “Реал” жамоаси сафарда “Бетис” клуби меҳмони бўлди. Голларга бой ўтган ўйинда 6:1 ҳисобида “Қироллик клуби” ғалаба қозонди.

Мадридликлардан Рафаэль Варан, Карим Бензема, Марсело, Криштиану Роналду биттадан гол киритган бўлса, Иско дубль муаллифи бўлди. Рақиб жамоа таркибида Сехудо битта гол киритиш уддасидан чиқди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу турда “Депортиво”ни ўз майдонида қабул қилган “Барселона” 4:0 ҳисобида зафар қучганди.

“Бетис” – “Реал” 1:6

Голлар: Сехудо, 55 – Варан, 4, Бензема, 32, Марсело, 40, Иско, 45, 62, Роналду, 79.

“Бетис”: Адан – Пиччини, Манди, Песселья, Дурмизи – Брашанац (Зозуля, 46), Петрос, Мартин (Себальос, 68) – Хоакин, Алекс Алегрия (Сехудо, 46), Рубен Кастро.

“Реал”: Кейлор Навас – Карвахаль, Пепе, Варан, Марсело – Ковачич (Васкес, 65), Кроос, Иско – Бэйл, Бензема (Мората, 75), Роналду.

Огоҳлантиришлар: Песселья, Зозуля – Иско.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!