Жасур Абдураимов: Футболчиларим Тожикистонга қарши ўйинда ирода кўрсатишди

09:20, 16 октябрь

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси устози Жасур Абдураимов Тожикстон ёшларига қарши (2:1) ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида унинг шогирдлари ўйинда ирода кўрсатганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Унинг сўзларини ЎФФ матбуот хизмати келтирди. 

“Биринчи бўлимда ўйинимиз қовушмади. Аммо, иккинчи бўлимда футболчилар қандай ҳаркат қилиш кераклигини ҳис қилишди ва якунда биз ғалаба қозондик. Бугун Тожикистон ҳимоявий, позицион ҳужумларга эътибор берган ҳолда, яхши тактика намойиш этишди. Биз эса, асосан ҳужумда ўйнадик. Ўйинда ҳисобда ортда қолаётганига қарамай, ирода кўрсатганлари учун футболчиларга раҳмат айтишим лозим. Бугунги ўйинда, ўйин давомида яхшироқ ва кучлироқ бўлган жамоа ғалаба қозонди”.

“Бу гуруҳ турнирдаги энг кучли гуруҳлардан бири. Аввал ҳам шу ҳақда айтган эдим, ҳозир ҳам айтишим мумкинки, бу гуруҳдаги барча ўйинлар жуда қизиқарли ўтади.  Кейинги ўйин Австралияга қарши ва бу ўйинга ҳам бугунгидек яхши тайёргарлик кўрамиз. Биз рақибга қараб тактика танлаймиз ва рақиб услубидан келиб чиқиб ўйнашга ҳаракат қиламиз. Ўзини кучли деб ҳисоблайдиган ҳар қандай жамоа ҳар қандай рақибга қарши турли хил тактиларни синашга тайёр туриши ва уларга қарши турли услубларда ўйнай олиши керак”, - деди Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бош мураббийи.

Виталий Левченко (Тожикистон U-19 терма жамоаси бош мураббийи):

“Биз учун жуда омадсиз ўйин. Биз учун муҳими, бугунги ўйинни унутиб, кейинги ўйинларга бундан яхшироқ тайёргарлик кўришимиз керак. Ўйиннинг биринчи қисмида яхши ўйнадик, аммо кейинроқ, Ўзбекистон устунликни ўз қўлига олди ва ўйинда ғалабага эришди. Бугунги ғалаба билан бизнинг рақибимизни табриклайман”.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!