Роналдиньо “Барселона” элчиси сифатида биринчи иш кунига келмади

09:20, 17 октябрь

“Барселона” жамоасининг собиқ футболчиси Роналдиньо каталонияликлар сафидаги элчи сифатида биринчи иш кунини ўтказиб юборди. Бу ҳақда “TASS.ru” хабар бермоқда.

Бир неча кун илгари “Барселона” Роналдиньони дунё бўйлаб ўз элчиси сифатида таништирди. Унинг асосий иши Каталон клуби вакили сифатида тадбирларда қатнашиш бўлади.

Аммо Роналдиньо биринчи иш кунида ишга чиқмади. У “Барселона” ва “Депортиво” (4:0) учрашувида стадионга ташриф буюриши керак эди. Бунинг ўрнига эса у соҳил бўйича дам олид.

Айни дамда 36 ёшли бразилиялик футболчи ҳеч қайси клуб билан шартнома имзоламаган ваэркин агент мақомида юрибди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!