Сақич: фойдами ё зарар?!

09:59, 17 октябрь

Фойдаси:

+ Сақични чайнаганда ошқозондаги суюқлик ширасининг ажралиши ортиб, ҳазм қилиш жараёни яхшиланади.

+ Оғиз бўшлиғини овқат қолдиқларидан қисман тозалайди.

+ Озиш учун тутиладиган парҳезларда сақичдан фойдаланиш мумкин. Лекин чайнаш давомийлиги 10-15 дақиқадан ошмаслиги лозим. Егулик ўрнига сақич чайнаманг.

+ Ўткир таъмли егуликларни истеъмол қилгандан сўнг оғиз бўшлиғидаги ҳавони тозалайди.

Зарари:

  • Мунтазам сақич чайнаш натижасида тишлар ўрнидан қўзғалиши мумкин.
  • Оч қоринга сақич чайнаш саломатлик учун зарарли. Сабаби ошқозонда ишлаб чиқариладиган ширанинг ортиши кузатилиб, оқибатда гастрит, ҳатто ошқозон ярасини ҳам келтириб чиқариши ҳеч гапмас.
  • Сақич чайнаш вақтида спиртли, газли ичимликлар ичиш тавсия этилмайди. Чунки сақич турли концероген моддаларни ўзига сингдириб олиб, сўлак орқали организмга туширади.
  • Мунтазам сақич чайнайдиганларда сўлак ажралиши фаоллашган бўлади. Чунки уни чайнашда оғиз бўшлиғидаги сўлак безлари фаол ҳаракатга ўрганиб қолади. Ҳатто, сақич чайналмаганда ҳам оғиз бўшлиғида сўлак ажралиши давом этаверади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!